+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-02-2024, 21:48
385

Сӯх туманида бу йил 100 млн.сӯм мукофот пули қайси мактабга насиб этди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун Сӯх туманида бӯлиб ӯтган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг дастлабки босқичида 133 нафар мактаб ӯқувчилари иштирок этишди 

Хорижий тил (инглиз, немис, француз тилларини) билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқларидан иборат.

Танловда иштирок этган ҳар бир ӯқувчининг зиммасида ӯз мактабини ҳимоя қилиш масъулияти юкланган эди ва шул сабаб, барча иштирокчилар ғолиблик сари интилдилар.

Натижада 22-сонли мактаб танловнинг туман босқисида ғолибликни қӯлга киритиб, вилоят босқичига йӯлланма олди ҳамда 100 млн сӯм пул мукофотини қӯлга киритади.
Иккинчи ӯринни Янгиариқ маҳалласидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва учинчи ӯринни Навобод маҳалласидаги 26-сонли мактаб ӯқувчилари қӯлга киритди.

Эслатиб ӯтамиз 22-сонли мактаб ӯқувчилари 3 йилдан буён ушбу танловда биринчи ӯринни эгаллаб келишади.