+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-02-2024, 10:57
67

Қиймати 97,5 млн. сўмлик 4 хил турдаги ноқонуний дори воситалари аниқланди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ва Контрабандага қарши курашиш шуъбаси, ДХХ Сирдарё тумани ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида кириб келган “Камаз” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилди.


Натижада транспорт воситаси тиркамасининг рамасидаги бўшлиқдан контейнер сифатида фойдаланган ҳолда божхона назоратидан яшириб олиб ўтмоқчи бўлган хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган, дастлабки қиймати 97,5 млн. сўмлик 4 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.