+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-02-2024, 22:07
145

Номи ӯзгарган маҳаллада ҳаёт ӯзгарди

"Сӯх туманидаги прокурор сектори ҳудудида жойлашган Ҳазрати Али маҳалласини "Яшил ҳудуд"-га олиб чиқиш учун имкониятлар кенг" - деди туман прокурори Садирали Мирзокаримов жиноятчиликка қарши кураш ва уни жиловлашга бағишланган навбатдаги очиқ мулоқотда.  Мазкур маҳалла идорасининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, иштирок этди. 

 

Ҳазрати Али маҳалласи фуқаролари ҳам иштирок этган мазкур учрашувда 2023 йилда туман ва маҳалла миқёсида юзага келган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати таҳлил ва муҳокама этилди. Туман ҳокими бу бўйича тадбир иштирокчиларига статистик маълумотлар етказди.

Маҳалла раиси ва мутасаддилар бошчилигида маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.


Тадбир жараёнида фуқаролар ўз муаммолари хусусида туман ҳокими ва сектор раҳбарига мурожаат этдилар. Мурожаатлар асосини ичимлик суви таъминоти муаммолари, электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги муаммолар, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда моддий кўмаклашиш каби масалалар ташкил этди.

Дарҳақиқат, маҳалла раиси Субҳонали Нишонов ташаббуси билан сӯнги йилларда ушбу ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, эҳтиёжманд фуқаролар қӯллаб-қувватланди. Яна бир муҳим жиҳат. Тӯрт йил аввал маҳалланинг номи Саховат эди. Маҳалла раиси ташаббуси билан маҳалланинг номи ӯзгартирилди. Маҳаллада Ҳазрати Али зиёратгоҳи мавжуд. Шул сабаб, маҳаллага ҳам Ҳазрати Али номи берилди. Бир сӯз билан айтганда номи ӯзгарган маҳаллада ҳаёт ӯзгарди.