+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-02-2024, 18:04
181

Ғолиблик тасодиф эмас, бунинг замирида ӯқитувчи ва ӯқувчиларнинг заҳмати ётади - ӯқитувчи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил, 9-сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сонли қарори ва ушбу қарор асосида тасдиқланган Низомга асосан, Республикамиз ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритиш мақсадида 4-босқичли олимпиадалар ўтказилади.

Хабарингиз бор, Сўх туманида ушбу танловнинг навбатдаги босқичи туманимизнинг 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Мазкур танловда туман мактабларидан 133 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашди.

Мазкур танловда доимий ғолибликни қўлга киритиб келаётган 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари бу йилги танловда ҳам фаъол иштирок этиб, туманда тенгсиз деб топилишди ва биринчи ўрин учун бериладиган соврин жамғармаси 100 миллион сўмлик сертификатни қўлга киритишди.

 

Мазкур мактаб уч йилдан буён биринчи ӯринни эгаллаб келиши бу тафодуфми ё бунда қандайдир сир борми? Ушбу саволимизга хорижий тил фанни ӯқитувчиси Ҳусниддин Файзуллоев шундай жавоб берди: 

- Бу тасодиф эмас. Бунинг замирида ӯқитувчи ва ӯқувчиларнинг заҳмати ётади. Биз фақат дарс жараёнлари билан кифояланиб қолмасдан, мактабимизда хорижий тилларни ӯқитиш мақсадида ӯқув курслари ҳам ташкил этганмиз ва ушбу ӯқув курсига энг иқтидорли ӯқувчиларни саралаб олиб, хорижий тилларни ӯқитамиз. Мактаб директори Мавлонбек Ибрагимовнинг сӯзларига кӯра, икки йилдан қӯлга киритаётган 100 миллон сӯм мукофот пулининг 50 фоизи мактабда хорижий тилларни ӯқитишни янада такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланди. Қолган 50 фоизи танловда қатнашган ӯқувчи ва уларнинг устозларига берилди. Бу йил ҳам мана 100 млн.сӯмни қӯлга киритдик ва бу маблағ ҳам низом асосида тақсимланади.  

Бугун ушбу таълим даргоҳида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар танлов иштирокчиларини самимий табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар билан 100  миллион сўмлик сертификатни тақдим этдилар.

 

Сӯх тумани мактабгача ва мактаб таълими бӯлими раҳбари Гулноза Усмонованинг сӯзларига кӯра, бу йил ушбу танловнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ӯринни эгаллаган мактаблар прокурор сектори ҳудида жойлашган бӯлиб, ушбу сектордаги учала мактаб бу йил ҳам 225 млн сӯм маблағни қӯлга киритдилар.