+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-03-2024, 10:53
157

Ҳилола Умарова икки нафар сӯхлик муаллимни тақдирлади

Юртимизда таълим соҳасига берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган баркамол авлод тақдири ва келажаги мужассам. Муаллимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш юзасидан қилинаётган амалий ишлар эса, соҳа вакилларига ўзгача иштиёқ бағишлаётир.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг яқинда Сўх туманига қилган ташрифи чоғида туманда олиб борилаётган ишлар, ўқитувчи-педагогларнинг фаолияти, ўқувчиларнинг билим даражаси, берилаётган эътиборга нисбатан қилинаётган амалий ишлар, яратиб берилган шароитлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилган эди. Самарали якунланган ташриф бугун ўзининг ижобий натижасини берди.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири имзоси билан икки нафар фидоий ўқитувчиларимиз – 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Садриддин Абдураҳмонов (Ҳушёрий) ва 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфлар ўқитувчиси Мунирахон Атаева соҳанинг юксак нишонлари билан тақдирланишди.

Таълим даргоҳларида ташкил этилган тадбирларда соҳага берилаётган эътибор, ўқитувчилар меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани сўз олганлар томонидан алоҳида таъкидланди. Сўх тумани ҳокими, Фарғона вилояти мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирларда Садриддин Абдураҳмоновга “Халқ таълим фидоийси” ва Мунирахон Атаевага “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали тарзда тақдим этилди.