+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-03-2024, 18:37
232

Сайтимизда чоп этилган мақолага Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари муносабат билдирди

Кеча сайтимизда "Сӯх туманида уй-жойга мӯҳтож хотин-қизлар мавжуд эмас" номли мақола чоп этилган. Мазкур мақола Сӯх туманида бӯлиб ӯтган  сессияда туман Оила ва хотин-қизлар бӯлими томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб чоп этилган эди. Мақола эълон қилингач, жамоатчилик томонидан кӯп муҳокамаларга сабаб бӯлди. Ушбу масалага Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари, Оила ва хотин-қизлар бӯлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ойдинлик киритди. Унинг сӯзларига кӯра, 5 тоифага уй-жойга мӯҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар деб, 1 гуруҳ ногирон нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.

 

Сӯх туманида чиндан ҳам нотурар жойларда истиқомат қилаётган биринчи гуруҳ ногирон, доимий яшаш учун жойи бӯлмаган, хусусий уй-жойда ижарага яшаётган эҳтиёжманд хотин қизлар мавжуд эмас.