+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
02-03-2024, 10:01
76

Қўқонда яна бир олиб қочилган машина пачоқланган ҳолда топилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 русумли автомашина пачоқланган ҳолда топилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 5 январь куни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia-2 русумли автомашина Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасида олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи Ш.С. ва А.С. содир этгани аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қўқон шаҳрида олиб қочилган “Matiz” пачоқланган ҳолда топилгани хабар қилинганди.