+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
02-03-2024, 11:13
160

Хориждаги 1346 нафар сӯхлик ёшларни ватанга қайтариб, уларни иш билан таъминлаш кӯзда тутилган

Бу ҳақда Сӯх тумани Ёшлар ишлари бӯлими бошлиғи Исожон Мастонов туман ёшларига қилинган мурожаатномасида маълум қилди. 

 Исожон Мастоновнинг сӯзларидан жараёнда қатнашган Kishvar.uz мухбири иқтибос келтирмоқда:

"Жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширишни ўзимизга режа қилиб олганмиз:

Биринчидан, давлат кўмагига муҳтож587 нафарОғир” тоифадаги ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали ҳаёти яхшиланишига кўмак кўрсатилади;

Иккинчидан, 489 нафаришсиз ёшлардан101 нафарини доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш, 98 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 69 нафарини замонавий касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, 147 нафарига ер майдонлари ва 74 нафар ёшларга эса, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали бандлигини таъминлаш устувор вазифларимиздан биридир;

Шунингдек, 2023-2024 ўқув йили меҳнат бозорига кириб келадиган 553 нафарбитирувчининг 91 нафари доимий иш ўринларига, 313 нафари касб-ҳунар, замонавий касб ва тадбиркорликка ўқитилади, 12 нафарига субсидия, 66 нафарига ер майдони, 71 нафарига кредит ажратиш орқали бандлиги таъминланади;

Учинчидан,хориждаги1 346 нафар ёшларни ватанга қайтариб, уларни иш билан таъминлаш;

Тўртинчидан, “Ёшлар дафтари”га киритилган1 053 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш;

Бешинчидан, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш йўналишида,жиноятчиликка мойиллиги бор бўлган 139 нафар ёшлар бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилади ҳамда уларнинг жиноят қилишининг олдини олиш чораларини кўрилади;

Олтинчидан, норасмий бандёшларга, ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналишидажами2 796 нафар ёшлар расмий секторга ўтказилиб, бандлигини таъминлашга амалий ёрдам бериш;

Еттинчидан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида, маҳаллаларда 28 минг 529 нафар ёшларни тадбирларга қамраб олиш;

Саккизинчидан, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш йўналишида, жами6 883 нафарёшларни қамраб олиш режаси тузилган". - деди Сӯх тумани Ёшлар бӯлими бошлиғи Исожон Мастонов ӯз мурожаатномасида.