+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
04-03-2024, 15:55
94

Фарғоналик талаба қиз Венгриядаги имкониятлар ҳақида гапирди

Венгрия пойтахти Будапешт ёшлар, илм, таълим шаҳри. Кўчаларини кезсангиз кўпроқ кўзингиз тушадигани йигит-қизлар. Нафақат саёҳат учун, шу қаторида билим, ўз устида ишлаш учун бу ерда бўлиб турганлар талайгина. Шаҳардаги олийгоҳларнинг 14 таси дунё рейтинг кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларда туради ва Будапештда таҳсил олиш учун дунёнинг турли бурчакларидан ёшлар ташриф буюради. Жумладан, ўзбекистонлик талабаларини ҳам учратиш мумкин.   

                 Мубинахон Қосимова асли Қўқон шаҳридан. Ҳозирда Будапештдаги “Semmelweis” университетида Стоматология йўналиши бўйича таҳсил олади. Мазкур олийгоҳ жаҳон университетлари рейтингида 251 ўринда қайд этилган. Айтилишича, Будапештдаги олий ўқув юртлари асосан давлат тасарруфида  ва деярли барчаси узоқ йиллик тарихга эга. Мазкур мамлакатда таълим ривожига алоҳида эътибор қаратилган ва хориждан ҳам ёшлар фаол жалб этиб келинади. Венгрия чет эллик ёшлар учун  “Hungaricum” стипендиясини жорий этган ва унинг доирасида хорижлик талабанинг ўқиш ҳаражатларидан тортиб, ётоқхонасигача барча ҳаражатлари тўлиғича қоплаб берилади, ойлик стипендия ҳам тўланади. Нафақат алоҳида дастур доирасида ўқиши, шу қаторида, мустақил равишда ҳам Венгрияга келиб, бемалол таҳсил олиш мумкин ва у ҳолда бир қатор имтиёзлар чекланади. -Мубинахон Қосимова,  “Semmelweis” университети талабаси (Венгрия)

 

Маълум бўлишича, Венгрия олий таълим тизимининг Ўзбекистондаги билан ўхшаш ва фарқли томонлари бор. Бу ерда ҳам дарслар маъруза, семинар каби қисмлардани иборат ва ўқув йили иккига бўлинган. Алоҳида ажралиб турадиган жиҳатларидан бири давомат деган нарса йўқ, дарсга келасиз ёки келмайсиз ҳеч кимнинг иши бўлмайди, лекин дарслар қизиқлиги ва сессия пайтида имтихонлар жуда қийинлиги ҳамда дарсда ўтилган мавзулар юзасидан саволлар берилиши важидан бирорта ҳам мавзуни эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қиласиз ва дарсларни канда қилмайсиз. Ўқитувчиниг талаба билан кўпроқ мулоқотда бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Венгрияда ўзига хослигининг яна бири иш ҳафтаси тўрт кун бўлгани учун душанбадан пайшанбагача ўқилади. Шунинг ҳисобига олийгоҳда кўпроқ бўлинади, эрталаб 9 дан бошланган дарслар баъзан соат 17:00 гача чўзилади. Бўш кунлари кўпроқ ва ундай вақтларда ўз йўналиши бўйича китоб ўқилади, келгуси ҳафатадаги дарсларга тайёргарлик кўрилади. Бир сўз билан, талабани ўқув жараёнига қабраб олишни уддасидан чиқилган. Венгрияда таълим олишнинг энг катта ютуқларидан бири бу ерда ўқишни тамомлаб олинган диплом европа иттифоқининг қолган давлатларида ҳам қабул қилинади.-деди Мубинахон Қосимова,  “Semmelweis” университети талабаси (Венгрия)

 Ўзаро суҳбат давомида Мубинахон Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси билан нафақат ўзи, шу қаторида бу ерда таҳсил олаётган барча талабалар мустаҳкам алоқа боғлаганлиги, элчихона ташаббуси билан Телеграм ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ шакллантирилиб, ҳамма ўз муаммолари, қийнаётган масала ёки таклифлари юзасидан ёзиши, маслаҳатлашиши мумкинлигини айтади. Ҳозир мен учун Венгрия билан Ўзбекистон ўртасидаги масофа бир қадам. Тез-тез уйга бориб келиб тураман. Шу кунларда ҳам бир ҳафтага уйга боришни режа қилганман ва бу борада ҳеч ҳам қийинчилик йўқ, дея гапини давом эттиради Мубинахон. Венгрияда ўзбек талабалари тиббиёт ва ахборот технологиялари каби йўналишлар бўйича кўпроқ таҳсил олишар экан. Айтиб ўтилганидек, улар орасида Мубинахон каби қизлар ҳам талайгина. 

Мӯҳсинжон Юсупов, журналист