+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-03-2024, 11:25
86

Сӯхда баҳорги мавсумда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида нечта кӯчат экилади?

Сӯх туманидаги Жавпая массивида ташкил этилган семинарда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев "Яшил макон" лойиҳаси асосида Сўх туманида олиб борилган ва олиб бориши режалаштирилган ишлар хусусида маълумот берди. Ҳокимнинг сӯзларига кӯра, 2024 йилнинг баҳорги мавсумида туманида мазкур лойиҳа доирасида 255  минг тўп кўчат экиш режалаштирилган.

Айтиш лозим, айни кунларда Жавпая массивида дарахт экиш ҳамда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Туман ҳокимлиги тақдим этган маълумотга кӯра, Жавпая массивида тут плантацияси ташкил этилади ва янги мавсум бошланганидан бери 5 000 тўп тут кўчати экилди.