+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-03-2024, 18:23
349

Сӯхлик блогер саъй-ҳаракати билан сӯхлик бемор жарроҳлик учун Ҳиндистонга жўнатилди

Бу ҳақда Сӯх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

"Сӯх тумани Навобод маҳалласида яшовчи Гулнамохон Қурбонова фавқулодда юз берган воқеа туфайли 2008 йилдан бери беморлик ёстиғида. Саховатпеша инсонлар бор бўлсин – қилинган саъй-ҳаракат ва берилган беғараз моддий ёрдам туфайли бугун синглимизни бутун маҳалла ва туман ҳокими Ҳиндистонга кузатиб қўйишди. Энг асосийси, ушбу дардга даво бор экан.

 

Инсонларни саховат йўлига йўналтириш, яхшилик қилишга ундаш энг хайрли ва савобли иш албатта. Ушбу синглимизга ўзимизинг – Сўхнинг фарзанди, маҳаллий блогеримиз Фарҳоджон Маҳмуджоновнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан саховатпеша инсонлардан амалий ва моддий кўмак кўрсатилди".-дейилади Ахборот хизмати хабарида.