+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-03-2024, 17:51
104

Фарғонада "энг намунали маҳалла раиси" аниқланди

Фарғона шаҳридаги Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги вилоят мусиқали драма театри биносида “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

Маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантиришни ўз олдига мақсад қилган танлов жараёнида 650 дан ортиқ маҳалла тизими ходимлари иштирок эди.

Танловнинг хакамлар ҳайъати томонидан бахолаб борилган жами 3 та шарт якунлари бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра, 1-ўринни Тошлоқ тумани “Қамчипуруш” МФЙ раиси Давронбек Абдуллаев, 2-ўринни Сўх тумани “Сариканда” МФЙ раиси Баҳодир Сафоев, 3-ўринни Бувайда тумани “Бачқир” МФЙ раиси Юнусали Маъмиров, 4-ўринни Фарғона тумани “Дилкушо” МФЙ раиси Абдуборик Халимов ва 5-ўринни Риштон тумани “Қошқайрон” МФЙ раиси Дилмурод Хамроевлар эгаллади. Ғолиблар совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.