+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-03-2024, 18:39
224

Ҳалолни ҳам, ҳаромни ҳам ризқ билган “савдогар”

"Бир муҳожир қисмати" қиссасидан

“Куз фасли эди. Омск шаҳрида ҳаво анча совуқ. Аслида куз фасли бу шаҳарда бир ойда ӯрнини қишга бӯшатиб беради. Омскда энг қисқа давом этувчи фасллар баҳор ва куз. Тоифа навли узум сотардик. Ҳаво совуганда узумнинг ушбу нави қимматлашади. Сабаби кузда пишиб етади ва айниқса Заркентнинг қирмизи тоифасини татиб кӯрган инсон маззасини узоқ вақт эслаб юради. Ёнимизда бир йигит Тожикистон хурмосини сотарди. Кейинроқ билсак, у оддий сотувчи экан. “Юкнинг эгаси тожикистонлик бойваччалардан” – деди у бизга. Шу аснода бир йигит келиб, хурмо сотаётган сотувчига қараб: “тез-тез сотиб тугат. Ункунлаб бу билан банд бӯлма” – деб уни фуралар орасига “кир” дея ишора қилди.

  • Бугун неча яшиқ сотинг? – деди у сотувчига.
  • 500 та сотдим ака – деди у.
  • Қанчадан сотинг бугун? – яна суради новчадан келган йигит.
  • 42 рублдан.
  • Укам, ризқнинг ҳалоли ҳам, ҳароми ҳам ризқ. Сен бу юк эгаси берган арзимас пулга қаноат қилиб ӯтирсанг, биринг икки бӯлмайди. Кечқурун бориб, иккинчи дафтарга кӯчирасан. 42 рублдан эмас, 40 рублдан ёз – деб фуралар орасидан чиқиб кетди.

Аканинг укасига “насиҳатини” биз эшитдик, аммо сотувчи олдимизга келганида ӯзимизни эшитмаганга олиб, “нима гап?” дея ундан сӯрадик.

  • Тинчилик. Бу киши катта акам бӯлади.-деди у.

У акасининг насиҳатига амал қилдими ё қилмадими бизга қоронғу. Лекин ҳаётда ана шундай одамлар ҳам бор экан. Аллоҳ берган давлатни “ӯзиники” деб билиб, ҳалолни ҳаромдан фарқлай олмаганларга албатта бир куни жазо бор. Аллоҳ унинг бундан аҳмоқона амаллари учун мол-дунёсини тортиб олмаслиги мумкин. Лекин қандайдир дард бериб, кӯзига дунёни тор қилиши ҳеч гап эмас. Ана ӯшанда мол-дунёси кӯзига ҳам кӯринмай қолади”. – дея сӯзини якунлади биз билан ижарада бирга турган ёши тахминан элликдан ошган ака.    

(Давоми бор)