+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-03-2024, 20:51
84

Яқинда Сӯх туманига келган вазир тақдирланди

Вазир Хилола Умарова “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

8-март — “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 3-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бу ҳақида Хилола Умарова ўзининг расмий телеграм саҳифасида маълум қилди.
"Ўзим ҳарбий оилада туғилганман. Бу соҳанинг нақадар машаққатли эканини, Ватан учун жонини тикиб яшаш нималигини жуда яхши биламан. Мен дадам билан, унинг шарафли касби билан ҳамиша фахрланганман. Болалигимдан дадам каби Ватанимга садоқат билан хизмат қилишни орзу қилганман.

Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда мактабларимизда кўплаб лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Келгусида ҳам режаларимиз аниқ.

Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда амалий кўмак бериб келаётган Мудофаа вазирлиги раҳбариятига бугунги эътироф учун самимий миннатдорлик билдираман”,- дея ёзиб қолдирган Ҳ.Умарова.