+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
08-03-2024, 12:03
99

Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёллар билан гӯзалдир

Туманимизнинг азиз ва мунис онахонлари,  дилбар опа-сингилларию гўзал қизлари! Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган “8-март Халқаро хотин-қизлар байрами” муборак бўлсин!
Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Ўзбекистонимиз турмуш тарзининг осудалиги, бахт-саодатли ва тотувлиги, олиб борилаётган ҳар бир бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида аёлларимизнинг ақл-заковати, ўткир зеҳни мужассам эканлигини қувонч билан таъкидлаб ўтишимиз жоиздир. Демак, биз барчамиз ҳамиша эл-юрт ардоғидамиз.  
Азиз ва мухтарама опа-сингиллар!
Барчангизни ер куррамизда кенг миқёсда нишонланиб келинаётган “8 – март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду-ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман.
АЁЛЛИК БАХТИ, БЕКАЛИК ТАХТИ, ОНАЛИК МАРТАБАСИ СИЗЛАРГА ҲАМИША ҲАМРОҲ БЎЛСИН!
 
ҲУРМАТ БИЛАН, Шаҳноза ШОДМОНОВА, СЎХ ТУМАНИ ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ КАТТА ИНСПЕКТОРИ ПОДПОЛКОВНИК