+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
08-03-2024, 12:47
73

Умра саёҳат учун эмас, ибодат учун

Муфтий ҳазратлари Нуриддин Холиқназаров Умра сафари ҳақида тӯхталиб ӯтиб, айрим зоирларнинг ҳаракатини қораладилар.

"Бугун Умрага бориб келиб, "Яна бир ҳафтада Умрага бораман, икки ҳафтада Умрага бораман" дейдиганлар кӯпайиб кетди. Кечирасизлару, кейинги пайтларда Умра ҳам саёҳат бӯлиб кетди. Бу ибодат эди ӯзи аслида. Бу ибодат эди, бу саёҳат эмас, риё эмас, хӯжакӯрсин эмас. Каъбани олдида суратини оладиган жой эмас у [Умра]. Ҳаммага кӯрсатиб, бугун Умрада, эртага бошқа жойларда, кӯрсатадиган нарса эмас.

Ҳозир шунақа бӯлиб кетдики, одамлар Умрани уйинчоқ қилиб ташлашди. Кечирасизлару шу даражада ҳаддимиздан ошибмизки, баъзи бир ӯзига тӯқ, пулдор биродарлар Умрада навбат бериб, гап берадиган бӯлишибди. Бу ой сизнинг навбатингиз, янаги ой унинг навбати. Гапни қаерда бераркан? Умрада бераркан! 

Астағфируллоҳ! Шунақа бӯлиб кетди. Азиз биродар, сиз бир ҳамюртингизни, бир мискинни, бир камбағал фақирни ҳолини чиқариш учун битта юриб қӯйинг! [Мискин-фақирларни қӯлидан тутмоқ назарда тутилмоқда]. 
Бир ой Муҳамммад (с.а.в)-нинг масжидларида эътикоф ӯтирган савобларини оласиз. Мана сизга таклиф. Умрага боришдан мақсад нима ӯзи? Савобда азизлар. Ҳамма ибодатлар фақат савоб учун қилинади, риё учун бӯлса, унинг фойдаси йӯқ. Унинг ӯрнига Аллоҳ учун қилинадиган ишларни кӯпайтириш керак. Пайғамбаримиз айтганлар: Мен бир мискинни ҳожатини чиқариш учун қилган ҳаракатим, мана  шу масжиди набавийда  бир ой эътикоф  ӯтиришимдан афзалроқдир". -дедилар ӯз маърузаларида муфтий ҳазратлари.