+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
10-03-2024, 22:02
155

Одамлар "бозор муносабатини" балиқдан ӯрганган

("Бир муҳожир қисмати" қиссасидан)

Таниқли ёзувчи Ӯткир Ҳошимов "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобида шундай ёзган: 
"Одамлар "бозор муносабатини" балиқдан ӯрганган. Каттаси кичигини ейди". 

Буни бозор кӯрган одамлар яхши билади. Кӯпинча бозордан чарчаб келиб, овқат тайёр бӯлгунга қадар бир ӯхлаб олардик. Овқатни эса, ӯша кун кимнинг навбати бӯлса, у тайёрларди. Аммо мен китоб ӯқиб ҳордиқ чиқарардим. "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобчасини доим ёнимда олиб юрардим. Бӯш пайтлар мазкур китобни варақлар эдим. Чунки китобда ёзилган ҳар бир сатр ҳаётдан олинган. "Одамлар "бозор муносабатини" балиқдан ӯрганган..."- деб ёзилган жойини овоз чиқариб ӯқиганим учун биз билан ижарада турган ёши 45 дан ошган ака "Тӯппа-тӯғри айтибди. Буни ким ёзган?"- деб сӯради. 
-Ӯткир Ҳошимов -жавоб бердим мен. 
-Ҳақиқатни айтибди. Ҳаётдан олиб айтибди. Бундай воқеаларга мен кӯп гувоҳ бӯлганман"- деди ӯша ака ва бир пайтлар бӯлиб ӯтган воқеани сӯзлаб берди:

"- Бундан 10 йил аввал бир яқин дӯстимнинг иши юриб қолиб, пули кӯпайгани сабаб, бироз оёғи ердан узилди. Ӯ пайтда сиз мактабда ӯқирдингиз.- деб яна ҳикоясини давом этди. Хуллас, ӯша дӯстим босар-тӯсарини билмай қолди. Атрофида янги дӯстлар пайдо бӯлди. Менинг "насиҳатларим" унга ёқмай қолиб, нимадир десам "мени кӯролмаяпди" - деб уйлади. Шу билан бошқа ишим ҳам бӯлгани йӯқ унга. 

Аммо орадан 3-4 йил ӯтиб, омад ундан юз угурди. Анча қийналди. Дӯконларини бекитмасдан "вазъиятдан" чиқиб кетишга ҳаракат қилди. Топган дӯстлари бирин-кетин уни тарк эта бошлашди. Менинг қӯлимдан унинг ҳолидан хабар олишдан бошқа нарса келмас эди. Қӯлимдан пулим йӯқ эдики унга ёрдамлашсам. 

Бир яқини унга ёрдам бера бошлади. Ӯша одам мен билан квартирада бирга турарди. 

-Дӯстингга ёрдам берияпман. Орага ӯзим тушиб, дӯконига юк жӯнатяпман- деди. Бироз ичиб келган эди шекилли, мен ва бошқа мен билан турадиганларга ӯзини мақтай бошлади. 

Аммо унинг сӯзларида қандайдир нопокликни сезардим. Унинг "ёрдам"-и аксинча "дӯстимни тириклайин гӯрга тиқмаса бӯлди"-деб уйладим. 

Бир куни ӯша дӯстим қӯнғироқ қилиб, бозорда гилос нархи қанча эканлигини сӯради. Мен борини айтдим. 

- Йӯғе...дедию бошқа индамади ва телефонни ӯчирди. 

Кейинроқ билсам унинг ӯша "яқиним" деб билгани 80 яшиқ гилосни (800 кило) устига 40 рубл қӯйиб жӯнаткан экан. Буни сезиб қолиб, дарҳол унинг ӯша "сахий яқин"-ни бу йӯлдан қайтаришга уриндим. Лекин у ӯрганиб қолган эди. Ӯз билганидан қолмади. Аммо йиллар ӯтиб, ӯша пайтдаги қилмиши учун бугун уни ҳам Аллоҳ жазолади". Бу дунёда ҳеч бир ёмонлик жавобсиз қолмас экан. Бу китобингизги ӯқиб бӯлсангиз менга беринг. Мен ҳам ӯқийман. Ӯткир Ҳошимов дедингизми муаллифини?" - дея ҳикоясини якунлади.

(Давоми бор)