+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-03-2024, 08:37
189

Бӯридек кириб келиб, қӯёндек қочиб кетди

Ингуш миллатига мансуб аҳоли Россия давлати тасарруфидаги Ингушетия Республикасида яшайди. Аммо ушбу миллат вакилларини Россиянинг ҳар бир вилоят ва туманларида учратасиз. Ингушлар VII-асрда биринчи бор тилга олинган. Улар жуда ҳам жасур ва ҳеч кимдан ҳеч қачон қӯрқмайдиган халқ. Ёлғонни ёмон кӯради ва асло кечирмайди. Ингушлар мусулмон бӯлиб, савдогар халқ. Абдусалом деган бир ингуш билан  мева-сабзавот дӯконида савдо қилаётган пайтим танишиб қолдим. Жуда самимий инсон. Телефон рақамини бериб: 
-Бу қишлоқда энди савдони бошладингиз. Бу ердагилар ҳали сизни танимайди. Кимдир келиб, бошингизни қотирса, қӯнғироқ қиласиз-деди.

Бир куни икки барзанги йигит келиб, ярим соатда дӯконни бекитишимни, акс ҳолда куч ишлатишини айтди. Ман дарҳол "участкавой"-ни чақирдим. "Участкавой" бу "рекетларни" танийди шекилли, секин менга булар билан муроса қилинг деб, секингина қочиворди. 

"Рекетлар" менга ярим соат вақт қӯйиб, дӯконимиз рӯпарасидаги кафега кирди. Шу аснода Абдусалом дӯконга хурмо олгани келди. Бӯлган воқеани унга айтиб бердим. 
- "Участкавойга" эмас, менга қӯнғироқ қилинг бу сафар. - деди у. Шу пайт "рекет" акалар кафедан чиқиб келиб, менга яна бақира бошлашди. 

- Нега бекитмадинг? Гапни тушунмайсанми? Чиқ дӯкондан ташқарига. Бер калитни бизга!
- Нима сабабдан? - ингуш дӯстимга ишониб, ман ҳам уларга гапира бошлади. 
Абдусалом эса, жим ҳолатни кӯзатиб турарди. 
- Сабаби айтилмайди. Бу ерда савдо қилишинга рухсат йӯқ. Бизнинг ҳудудидимиз бу деди улардан бири. 

Дарвоқе, "рекет"-лар ӯзларича ҳудудларни бӯлиб оларканда, бирбирининг ҳудудига воқеаларни "разбор" қилмас экан. 

Шунда Абдусалом "рекетларга" русчалаб: 
- Бу дӯкон Ингушларга қарашли. Беш дақиқа вақт. Бу ердан иккаланг қорангни учирмасанг оёғингни синдираман- дея  бирининг ёққасидан олди.

Уларнинг ранги пахтадан ҳам оқариб кетди. Аввалги "дух"-идан асар ҳам қолмаган эди. Шунда улардан бири менга қараб:
- Нега бу дӯкон Ингушларга қарашли эканлигини бизга бошида айтмадинг? -деди.  
- Нега айтиши керак сан итларга? Юқол тезроқ бу ердан? Йӯқса, ӯзимга жавоб беролмайман - деди Абдусалом. 

- Извините, извините.-дея қӯлини кӯксига қӯйиб, бир соат аввал бӯридек кириб келганлар қӯёндек қочиб кетди.

(Давоми бор)