+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-03-2024, 15:47
116

Яқинлари "молга" алмаштирган "пасткаш эркак"

Сурхондарё вилояти Ангор туманида уч нафар фарзанди учун алимент тўлашни истамаган эркак 2 йил аввал қидирувга берилган. Кейинчалик маълум бўлишича, у 2 йил давомида уйининг ертўласида яшаб юрган. 

МИБ ходимлари унинг оила аъзоларидан уни қаердалигини айтишларини сўрашган, бироқ бундан наф бўлмаган. Шундан сўнг МИБ ходимлари унинг хонадонидаги қорамолни хатловга олган. Молдан айрилишни истамаган уй эгалари “йилнинг энг пасткаш” эркагини ертўлада яшаётганини айтиб беришган.

Шундай қилиб, ўз фарзандларига алимент тўлашни истамаган ва бунинг учун 2 йил давомида ертўлада яшашга ҳам рози бўлган эркакни ўз яқинлари "молга алмаштириб юборишган".

Ҳозирда унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.