+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-03-2024, 09:18
84

"Vaillant” русумли икки контурли иситиш ускунасини тўғри ўрнатишга эътибор қаратинг!

Кӯпчилик, "Vaillant” русумли икки контурли иситиш ускунасини хонадонига ӯрнатади. Бу яхши, алабатта. Бироқ, буни тӯғри ӯрнатмаслик аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Хонадоннинг девор қисмига ўрнатиб, ишлаб чиқариш стандартига тўғри келувчи мўрикони битта бурилиш орқали ташқарига чиқариб юборинг.

"Vaillant” русумли икки контурли иситиш ускунасининг ишлаб чиқариш стандартига тўғри келувчи мўрикони ташқаридаги учи, қушлар ва ҳайвонларнинг иситиш ускунасига тушишига йўл қўймаслик учун пластик материалидан тўсиқ ўрнатилган (фақат шу қисми яъни дудбуроннинг учи пластик материалидан иборат ҳолос).

Ҳозирги кунда эса, аксарият ҳолатларда икки контурли иситиш ускунаси мўриконларининг барча қисмлари пластик қувурдан иборат. 

Бу эса, пластикнинг совуқ ва иссиқ ҳавога чидамсизлиги натижасида уланиш жойларидан ажралиб чиқиб, ис газининг хонага тўпланишига сабаб бўлади.