+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-03-2024, 09:30
208

Илм ортидан муваффақиятларга эришаётган сӯхлик қиз

Президентимиз ташаббуси билан  охирги йилларда юртимизда таълим соҳасига бўлган еътибор ниҳоятда кучайди. Чунки, енг кучли ва салоҳиятли  давлат ўзининг билимли кадрлари билан баҳоланади. Албатта, бу еътибор натижасини барчамиз  шоҳидига айланмоқдамиз. Фарғона вилояти Сўх тумани анчайин чекка ҳудуд бўлишига қарамай, Ушбу ҳудуддан кўпгина  илмли ёшларнинг етишиб чиқиши кўзни қувонтиради.

 

Рухшона Субҳиддинова  Сўхнинг ана шундай билимли ва иқтидорли қизларидан биридир. Сўх тумани Чашма МФЙ да жойлашган 11-сонли УЎТ мактабини аъло баҳолар билан битирган. Ҳозирда Қўқон давлат педагогика институтининг хорижий тиллар факултетида 4-босқичда  ӯқимоқда. Рухшона аллақачон талабаликнинг 3-боскичида ӯзининг «Навоийнинг нутқ маданиятига оид қарашлари» мавзусидаги мақоласи билан МДҲ конференциясида қатнашиб «МДҲ етакчиси» кукрак нишони билан тақдирланди.  «Илм умоннидан қатралар» тӯпламида ва   «Quality publication” халқаро журналида бир нечта мақоласи чоп эттирилган.  

Бу муваффақият орқали бугун у нафақат устозлари олдида, балки бутун Республика эътирофига сазовор бӯлди. Яқиндагина Самарканд вилоятида Финляндия конференцияси билан хамкорликдаги Ӯзбекистон Халқаро форумида “The role of technology in enhancing English language learning” мавзусидаги мақоласини оқлаб «Олтин қалам саҳибаси-2024» наминасияси билан тақдирланди. Шуниндек, Рухшона «Заковат»,» асари ҳақидаги муҳокамалар (дебат)» тадбирларида фаъол қатнашиб келмоқда. "Бу муваффақиятларга ота-онамнинг хар қандай вазиятда қӯллаб-қувватлашлари ва дуолари, ӯзимнинг тинимсиз ҳаракатим ва устозларимнинг қӯллови билан эришдим" -дейди қаҳрамонимиз. Хулоса ӯрнида шуни айтиш лозимки, шунақанги жасур ва доно қизларимизнинг жамоатчиликда фаъоллиги бошқаларга ибрат бӯла олади. Рухшонанинг кейинги фаъолиятларига омад тилаймиз.

 Фаррух Баротов, Kishvar.uz интернет нашри мухбири