+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-03-2024, 10:06
131

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан Сайдуллаев Махсудали Ибрагимжонович — Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи
лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Махсудали Сайдуллаев вилоят жамоатчилигига таништирилди.

2023 йилнинг февраль ойидан буён Бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келган Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланганди.