+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-03-2024, 16:42
188

Риштонда ҳайдовчилар нега ҳоким билан кўришолмадилар?

Шу мавзуда ҳуқуқшинос-блогер Баҳодирхон Элибоев ӯзининг фейсбук саҳифасида пост қолдирди. Унинг ёзишича, ҳайдовчилар ҳокимнинг қабулига келган. Аммо Риштон туман ИИБ ходимлари уларни тарқалишларини сӯрашган.

"-Бугун пайшанба ва одатдагидек Риштон туман ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш куни. Йўналишли Дамас ҳайдовчилари ҳокимдан умид қилиб қабулга боришганида ҳоким билан учраштиришмаган ва Риштон туман ИИБ ходимлари уларни тарқалишларини сўрашган. (Видео мавжуд)

Асилбек Эргашев, Қўқон Автобус Такси МЧЖ таъсисчиси. Айни дамда, Риштон туман Марказий шифохонасида ТТБ травматолог врач бўлиб ишлайди, бироқ ИИБ ходимлари билан биргаликда ҳайдовчиларни ўзининг фирмасига аъзо қилишга мажбурламоқда. Бугунги ҳайдовчилар ишида ҳам ўз иш жойини, яъни туман марказий шифохонадаги ишини ташлаб, 2 соатдан ортиқ ҳокимият биноси олдида бўлган. (Видео мавжуд) Марказий шифохонанинг раҳбаридан рухсат ҳам олмаган, ўрнига бошқа шифокор ҳам тайинланмаган. Сабаби Бош шифокор Мухтор билан Асилбек курсдош. Қолгани тушунарлидир?

Тўртта Дамас ҳайдовчисини шифокор Асилбек Эргашев ва ИИБ Маъмурий амалиёт инспектори Элёр Мамазияев ўз хонасига олиб кириб “Азиза ва Садоқатларга пул берганмиз, деб ёзиб берасанлар” деган экан. Ҳайдовчилар эса Элёр Мамазияев талабини рад қилишган ва олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб беришини илтимос қилишган. (Ҳайдовчилар билан суҳбатнинг видеоси мавжуд)

Ҳайдовчилар масаласида нега аризалар ва видеоларни олиб қўйяпман? Гап коррупциялашиб бораётган битта соҳа ҳақида кетмоқда. ИИБ ва Тиббиёт ходими ўзаро ҳамкорликда бир тадбиркорнинг ишини олиб қўйишмоқда. Бунда эса давлат берган ваколатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.

Расмийлар барибир ўз мақсадларига эришадиган даврда бўлсак, ҳайдовчилар эртага яна кўплашиб келишсаям, ҳоким билан учраша олмайдилар. Ҳокимга ҳамма гап ҳам киравермайди, кирса ҳам бошқача талқинда киради. Босим остида қолаётган ҳайдовчиларнинг ҳар доимгидек дардини тушунгувчи йўқ."-деб ёзади Баҳодирхон Элибоев. 

Ушбу ҳолат бӯйича ҳали мутсаддилар муносабат билдирмаган.