+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-03-2024, 17:09
190

"Риштонда ҳайдовчилар нега ҳоким билан кўришолмадилар?" -номли танқидий мақолага муносабат билдирилди

"MA-News телеграм канали орқали эълон қилинган (админ Баҳодирхон Элибоев) “Риштонда ҳайдовчилар нега ҳоким билан кўришолмадилар” номли мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. 

Бугун асосан Уйрат МФЙга қатновчи йўналишли Дамас ҳайдовчилари Риштон тумани ҳокимлиги биносига келишди. Улар билан Риштон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Мустафоқулов суҳбатлашди. 
Бугун Республика селектор йиғилиши ўтказилиши муносабати билан туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули қолдирилди. 

Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ҳар доим фуқаролар мурожаатини бефарқ қолдирмайди ва уларнинг ўзлари билан учрашиб, суҳбатлашишни афзал билади. 

Туман ҳокими йўналишли Дамас ҳайдовчиларининг мурожаатидан хабар топиб, ушбу мурожаатни ҳал қилиш бўйича мутассадиларга топшириқ берди. 

Шунингдек, туман ҳокими тез орада йўналишли Дамас ҳайдовчилари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглашини ҳам маълум қиламиз. - дейилади Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида