+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-03-2024, 08:19
82

Сӯх тумани прокуратураси томонидан ёшлар қӯллаб-қувватланмоқда

Сўх тумани прокуратураси томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  ҳамда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш буйича тизимли равишда ишлар ташкил этилмоқда. 

Навбатдаги прокурор ташаббуси билан ўтказилган тадбир 250 нафардан зиёд ёшларни қамраб олди. 

Ёш йигит-қизлар спортнинг воллейбол, стол тенниси, карате ва бошқа турлари бўйича беллашдилар. 

"Китоб-қалб қуёши” шиори остида китобхонлик тадбири ҳам ташкил этилди. 

Мусобақа ғолиби бўлган ва тадбирда иштирок этган ёшларга эсдалик совғалари, китоблар жамланмаси ва дипломлар топширилди. 

Ушбу куни масъул идоралар хамкорлигида 2-секторда “Меҳнат ярмаркаси” ҳамда тиббий кўрик тадбирлари ҳам ўтказилди. 

Тадбирлар давомида ёшларнинг 8 нафари иш билан таъминланди, 16 нафари ўзларини қизиқтирган касбларга ўқитишга йўналтирилди. 

Малакали шифокорлар томонидан 30 нафардан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди. 

Тадбирлар давом этмоқда.