+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-01-2024, 18:31
148

Қӯлимда диплом бор, лекин иш беришмаяпти

Бугун юртимизда таълим соҳасига киритилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор. Шу жумладан, ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратиб берилганини кӯриб, ота-оналаримиз кӯзларида ёш пайдо бӯлади. "Бизнинг давримизда ҳам шундай шароитлар яратилганда эди" деб беҳосдан пичирлашади. Чунки ӯша пайтларда уларнинг онгига "Пули бор одам ӯқийди" деган фикр қаттиқ ӯрнашиб олган эди. Вақтлар ӯтиб, бундай ӯй фикрларга зинама-зинама барҳам берилди. Олийгоҳларга ӯқишга киришда дуч келинаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга чек қӯйиш долзарб мавзуга айланиб, ёшларнинг олий даргоҳларга қабул қилиниши бир пағона осонлашди. Лекин,  шу билан бирга улардан катта масъулият ва маҳорат талаб қилинадиган бӯлди. Олий маьлумотли бўлиш яхши маошли ишга киришни кафолатлайдиган замон ўтди. Энди дипломнинг аҳамияти аввалгидек эмас. Муҳими – малака, тажриба ва ўз устида ишлаш. Ҳозир барча соҳада диплом иккинчи даражага тушиб, малака ва тажриба талаб этилмоқда. Бу дегани, энди ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Жамиятимизда дипломи бӯлмаса ҳам, лекин кучли ақл идрок эгаси бӯлган шахслар талайгина. Статистик маълумотларга қараганда юртимизнинг 1.6 миллион аҳолиси ишсиздир. Уларнинг 8.5 минг нафари ёшлар ҳисобланади. Уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам давлат зиммасига тушган. Чунки, агар ёшларнинг бандлиги таъминланмаса, улар орасида жиноятчилик ҳолатлари юқори кӯрсаткичларни кӯрсатмоқда. Юртимиз бунга жавобан катта-катта тадбиркорлик зоналари барпо этияпти. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, кӯплаб завод фабрикларнинг қурилиши бунга яққол мисолдир. Чет эллардан мутахассислар олиб келинияпти. Барча ишлаб чиқариш тармоқлари  янги-янги асбоб ускуналар билан таъминланмоқда. Бу юртимиз учун бир тарафдан яхши. Бошқа томондан олиб қаралса, кадрларнинг четдан кириб келиши, Ӯзбекистоннинг энг асосий бойлиги бӯлган кадрлар ресурларига манфий таъсир қилиши ачинарли. Чунки энди ташкилотлар дипломига қараб эмас, маҳоратига қараб ташкилот формасини шакллантиромоқдалар. Бу мавзуни ҳали анча давом эттириш мумкин ва бу Ӯзбекистон ёшларини уйғонишга даъват этади. Азиз ӯқувчи, шуни ёдда тутингки, ӯз соҳангизни пухта ӯрганиб устаси бӯлмасангиз, сиз ӯтирмоқчи бӯлган курси ҳеч қачон бӯшамайди.

Фаррух Баротов, Kishvar.uz мухбири