+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
16-03-2024, 14:30
76

Сӯх туманида ҳашарда 10 минг нафарга яқин аҳоли қатнашди

Обод юртнинг файзи, таровати ӯзгача бӯлади. Аслида, озодалик, поклик, саранжом-саришталик юртимизнинг янада кӯркам бӯлишига замин яратади. Шул сабаб, “Обод ва файзли маҳалла – юрт кӯрки” ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Сӯх туманида эрта тонгданоқ туманнинг барча маҳаллалари, аҳоли турар жойларида, меҳнат жамоалари, кўча-кўйда уюшқоқлик билан бошланиб кетди. Рақамлар, ҳисоботлар ўз йўлига, лекин умумхалқ хайрия ҳашари давомида сӯхлик юртдошларимизнинг одамийлиги, аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги яна бир карра намоён бўлди. Беморлар ҳолидан хабар олинди, корхона ва ташкилотлар атрофига гул ва манзаравий дарахтлар экилди,ариқлар тозаланди.

  Ҳашар давомида туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилотчилар, нуронийлар ва маҳалла ёшлари томонидан қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлар амалга оширилиб, ички кўчалар, сув йўллари тартибга келтирилмоқда.Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман бўйлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари аҳолига бепул тарқатилди.

-Бугунги кун яъни 16 мартнинг соат 15:00 га қадар туман маҳаллаларида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида яқин 10 нафар фуқаро қатнашди. Ҳашар давомида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 7 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кӯчатлар экилиши режалаштирилган - деди Қосимжон Ҳайдаров, Ӯзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сӯх тумани бӯлими раҳбари

 

Сӯхлик ватандошларимиз Наврўз байрамини муносиб нишонлаш ҳамда озодалик ва поклик ойи бўлган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда  туманни обод ва файзли масканга айлантириш мақсадида туманда давом этӣаётган умумхалқ хайрия ҳашарида фидокорлик намунасини кӯрсатмоқдалар. Ҳашар якшанба ва душанба кунлари ҳам давом этади.