+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-03-2024, 00:20
307

Сӯхда дори-дармон етарли эмасми?  Аслида вазият қандай?

Кishvar.uz интернет нашри мухбири Жавоҳир Ғанижонов ӯзининг Фейсбук саҳифасида "Сӯхда дори-дармон тугамоқдами? сарлавҳаси билан мақола жойлади. 

Унинг ёзишича, тез ёрдам ходими унинг чақирув асосида унинг уйига келган. Беморнинг қон босимини ӯлчаб, яхши эканлигини айтган. Тана ҳароратини ӯлчамаган. Эртага Қишлоқ врачлик пунктига мурожаат қилишини айтган. 
-Ахир оғриқ бор. Инъексия қилиш керак эмасми? -деган саволга бу дард ҳозир ҳаммада борлиги ва уларнинг ҳамасини "укол" қилса, дори-дармон қолмаслигини айтган тез тиббий ёрдам ходими. 

Аслида вазият қандай? 
Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари Илҳом Аблумажидов мазкур мурожаат бӯйича мурожаатчи ва тез тиббий ёрдам масъуллари билан сӯҳбатлашди. Вазияти ӯрганиб чиқди.
Аммо Kishvar.uz ҳолатни ӯз мухбирига ён босиб эмас, балки холис ӯрганиб чиқди. 

Тез ёрдам ходими ушбу сӯзларни қайси маънода, нима мақсадда айтгани аниқ эмаску, лекин шу мазмунда гапирган. Ходимга оғриқ борлиги айтилган бӯлсада, ҳеч қандай чора кӯрмаган. 

Аммо тез ёрдам бӯлими масъуллари ходимга нисбатан чора кӯришларини айтиб, ундан тушунтириш хати олганларини маълум қилишди. Дори-дармон мазкур эса бӯлимди 100 фоиз таминланган - деди мазкур бӯлим масъули.