+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-03-2024, 15:50
87

Ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни ифода этган байрам тадбири

«Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» шоири  остида Сӯх туманидаги марказий уйингоҳда  бўлиб ўтган байрам тадбирига нуроний отахон ва онахонлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ёшлар таклиф қилинди. Бир томонда дор уйинлари, спорт мусобақалари, болажонларнинг чиқишлари байрам тадбирига ӯзгача файз бахш этган бӯлса, яна бир томонда баҳорий таом – сумалак, кўк сомсалар, чалпак, турли пишириқлар, халқимизнинг миллий таоми бӯлмиш паловхонтӯра тайёрлаб, тадбир иштирокчиларига тортиқ қилинди.  Майин баҳорий наво билан бошланган байрам тадбири катта тантанага айланиб кетди.

 

Тантанали тадбирда  Қўшни Қирғизистон Республикаси Баткен туманидан меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Наврўз меҳр-оқибат, дўстлик ришталарини мустаҳкам боғловчи азалий қадрият саналади. Наврўз байрамида иштирок этган Қирғизистон Республикаси вакиллари ҳам ўз сўзларида икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли тобора мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталари ҳақида алоҳида тӯхталиб ӯтдилар.

  • Дарҳақиқат, бугун қўшни Республикалар ўртасида янада мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталари стратегик ҳамкорлик ва иқтисодий ривожланишга ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. – деди Сӯх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев табрик сӯзида. Ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрам саҳнасида ҳам икки қардош халқнинг ўйин-кулгу ва рақсларида намоён бўлди. Тадбир давомида санъат ғунчалари ва Сўхлик санъаткорлар қӯшиқлари барчага бирдек манзур бӯлди. Байрам саҳнасида ижро этилган ҳар бир қўшиқ ва айниқса, туман фолклор жамоасининг байрамона тайёрланган композицион дастури барчани рақсга чорлади.

Юқори кўтаринкилик билан ўтган Наврўз байрами шодиёналари сӯхлик ватандошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, ўзликни англаш, эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.