+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-03-2024, 09:40
108

Сӯх ва Баткен: Ҳамкорликнинг янги босқичи

Баткен тумани — Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятининг марказий қисмида жойлашган бӯлиб, Ӯзбекистонннинг Сӯх ва Риштон туманлари билан чегарадош. Азалдан бир ариқдан сув ичиб, қариндошлик ришталари мустаҳкам бӯлган ушбу туманлар аҳолиси бирбирларининг нафақат дилини, ҳатто тилини ҳам тушунади. 

Сӯх ва Баткен туманлари ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб, янги босиқчга кӯтарилмоқда. Йил бошида Қирғизистон Республикаси Баткен туманида Сўх ва Риштон туманлари маданият кунлари ўтказилган эди. Шунингдек, 3 ой аввал яна бир дўстлик анжумани - "Олтин кўз" қирғиз-ўзбек халқлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиб, унда Риштон ва Сўх тумани қишлоқ хўжалиги вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этган эдилар. 18 март куни Сӯх туманида бӯлиб ӯтган Наврӯз байрами тадбирига Баткен тумани ҳокими Учқунбек Жӯрабоев раҳбарлигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Kishvar.uz мухбири Баткен тумани ҳокими Учқунбек Жӯрабоев билан сӯҳбатлашди. Сӯҳбат давомида Баткен тумани ҳокими 2024 йил давомида Сӯх ва Баткен туманлари ӯртасида туризм ва хизмат кӯрсатиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириб, янги босқичга олиб чиқишни айтиб ӯтди. Зеро, туманлар ӯртасида мазкур соҳаларда ҳамкорликни йӯлга қӯйиб, янада ривожлантиришга жуда катта имконият бор. Риштон, Сӯх ва Баткен туманлари ӯртасида туризм ҳалқасини ташкил этиш учун ҳамкорликда ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.