+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-03-2024, 10:26
57

Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?

Юртимизда Наврўзи олам шукуҳи... Табиат уйғониб, ён-атроф яшилликка бурканмоқда. Дов-дарахтлар куртак ёзиб, гулга киряпти. Бироқ кўкламнинг бундай ажойиб паллалари айрим инсонлар учун синов даври. 

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова билан мавсумий аллергия, жумладан, поллиноз касаллиги хусусида суҳбатлашдик. 

Дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммун тизими заиф кишиларда аллергияга мойилликни юзага келтириши мумкин, — дейди мутахассис. 

Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади ва тиббиётда поллиноз деб аталади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди. 

Бу турдаги хасталикни уч даврга бўлиш мумкин. 

Илк босқич март ойи бошидан май ойи ўртасигача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади. Иккинчи босқич май ойидан июль охири ва август бошигача кузатилади. Бу мавсумда дала ўтлари гуллайди. Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади. 

Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эма, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол каби дарахтларнинг гуллаши баъзи кишиларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. 

Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши кузатилади. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал каби аломатлар билан баҳорги аллергия белгилари намоён бўлади. 

Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир. 

Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 

Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.

Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади