+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-03-2024, 08:42
98

Наврӯз дӯстлик ва ҳамжиҳатлик байрами

Наврӯз дӯстлик ва ҳамжиҳатлик байрами.  Унинг моҳиятида дўстлик, аҳиллик, бағрикенглик, яхши қўшничилик каби олижаноб фазилатлар ўз ифодасини топган. Марказий Осиё халқлари азалдан бу байрамни дўсту яқинлари, қон-қардошлари билан бирга нишонлаган.  Шул сабаб, Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманида Наврӯзи олам муносабати билан ташкил этилган тадбирда асосан дӯстлик мавзуси тараннум этилди. Сӯз олганлар томонидан Ӯзбекистон раҳбари ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатларида дӯстлик тушунчаси янги маъно касб этиб, давлат аҳамияти даражасига кӯтарилгани яна бир карра эътироф этилди.

 Тантанали тадбирда Фарғона вилоятининг чегара ҳудудларида жойлашган туманларидан вакиллар иштирок этишди. Сӯзга чиққанлар халқларимиз дӯстлиги, азалий қадрият ва урф одатлари ҳамда мамлакатларимиз ӯртасида ҳамкорлик кӯлами тобора кенгайиб бораётгани ҳақида алоҳида тӯхталиб ӯтдилар.

Ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрам саҳнасида ҳам икки қардош халқнинг ўйин-кулгу ва рақсларида намоён бўлди. Сайлгоҳда қирғиз халқининг миллий анъана ва қадриятларини ӯзида акс эттирган кӯргазмалар намоиши ҳам бӯлиб ӯтди. От чоптириш, варрак ӯчириш, камонбозлик каби миллий ӯйинларда иштирок этган фарғоналиклар чиндан ҳам халқларимизнинг миллий урф-одат ва қадриятлари муштарак эканлигига яна бир карра амин бӯлдилар. Эътиборли жиҳати шундаги, қӯшни туманлар ӯртасида жорий йил давомида туризм йӯналиши бӯйича ҳамкорлик кӯлами янада кенгайтирилади – деди тадбирда иштирок этган Сӯх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев.

 Сайлгоҳда шу куни ўнлаб дошқозонларда сумалак қайнади.  Энг муҳими, Наврўз айёми кўтаринки кайфият билан қарши олинди. Изғирин об-ҳаво ва вақти-вақти билан томчилаб турган ёмғир ҳам байрам кайфиятига халақит бергани йўқ.