+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-03-2024, 08:45
116

Пӯлат Бобожонов бӯйруғи билан Сӯх ИИБ бошлиғи тақдирланди

Наврӯз байрами муносабати билан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида тантанали тадбир бӯлибди. Мазкур тадбирда Ички ишлар вазирининг бӯйруғига биноан Сӯх тумани ИИБ бошлиғи, полковник Қосимжон Раҳимбердиев I даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кӯкрак нишони билан мукофотланди.

 Қосимжон Раҳимбердиев 2020 йилдан бошлаб, Сӯх тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келади. Тумандаги энг оғир ҳудуд ҳисобланган 3 сектор раҳбарлиги ҳам унинг зиммасида. Қисқа вақт давомида унинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан 3-сектор ҳудудида арзирли ишлар амалга оширилгани алоҳида эътирофга сазовор.

Полковник Қосимжон Раҳимбердиевни Kishvar.uz интернет нашри ҳамда Сӯх Тв ижодкорлари номидан ушбу муваффақият билан табриклаймиз!