+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
02-04-2024, 16:26
300

"Мурожаат қилсанг бир кӯринади, жим бӯлсанг яна йӯқ"

Сӯх тумани Ҳазрати Али маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолидан сайтимиз номига ичимлик суви масаласида мурожаат келиб тушди. "Ҳазрати Али МФЙ аҳолиси дастур доирасида 2022 йил 100 фоиз ичимлик суви билан таминланиши, 7 км ички йӯллар асфалтлаштирилиши кӯзда тутилган бӯлиб, гарчи бундан икки йил ӯтган бӯлса ҳам ишлар чала қолиб кетган. 2022 йилда ичимлик суви бӯйича ишлар бошлаб юборилди. Қонуний меъёрларга амал қилмасдан сифатсиз, "мендан кетгунча егасига етгунча" қилиб маҳалланинг яримигача қувурларни ётқизишди ва шу билан кӯринмай қолишди. Орадан вақт ӯтиб, ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видеолар эълон қилингандан сӯнг бир кӯриндилар ва бугун яна "кӯринмай қолишди". 7 км асфалтлаштирилиши лозим бӯлган ички йӯлларнинг ярми асфалтлаштирилди холос. 
Сув масаласида нима учун ишлар чала? Нима учун битта кичгинагина маҳаллани 3-4 йилдан бери ичимлик суви билан таминлай олишмайди. ОАВда туман ҳокимидан тортиб бошқа маҳаллий масъуллар минг марта "ичимлик суви учун Президентимиз 100 фоиз маблағ ажратиб берганлари ва йил охиригача барча маҳаллалар ичимлик суви билан таминланишини" 2021, 2022, 2023 йилда ҳам айтганлар. Унда нега ишлар чала қолди? Ажратилган маблағ етарли эмасмиди ишни бажариш учун? Ё ажратилган маблағга яраша ишлар бажарилганми? Бу ҳақда халқга очиқлайдиган масъул борми туманда? Халқга тушунтирилса, тушунадику! Мӯҳтарам Президентимиз томонидан туманда кӯп ишлар қилинди. Биз бундан мамнунмиз. 
Аммо сув масаласига келсак, халқ жуда ҳам азият чекмоқда. Аслида дастур доирасида ва ажратилган маблағ ҳисобидан ичимлик суви қачон тӯлиқ етказиб берилади?"

Ушбу масалага масъуллардан изоҳ кутамиз!