+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-03-2024, 11:02
76

Камтаминланган 30 хонадонга картошка экиш учун уруғлик берилди

Сўх тумани 2-секторида мавжуд 4900 дан ортиқ аҳоли хонадонларида 380 гектарга яқин томарқа ер майдонлари  мавжуд бўлиб, баҳорги мавсум бошланиши билан уларда ишлар жадал олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мавсум бошланишидан ҳозирга қадар қишлоқ хўжалик ишларига 10 та минитрактор ва 6 та мотокултиватор жалб этилган ҳолда ерларга ишлов берилиб, 4400 дан ортиқ хонадонларга  мавсумий экинлар ва турли дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу жараёнда  2-сектор ташаббуси билан  ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 50 дан ортиқ хонадонларга ҳомийлик асосида амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 2,5 гектардан ортиқ томорқа ер майдонлари махсус техника воситалари ёрдамида хайдалиб,  ишлов берилиши таъминланди.

Ушбу хонадонларни 30 тасига экиш учун 2 тоннадан ортиқ уруғлик картошкалари ҳам хомийлик асосида бепул тарқатилди.