+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-03-2024, 20:33
92

Фарғона шаҳар Мудофаа ишлари бӯлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Фарғона шаҳар мудофаа ишлари бўлимининг Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида барпо этилган янги биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Ойбек Саидов, ҳарбийлар, фахрийлар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.

“Elegand Stroy PRO” МЧЖ томонидан қарийб 4 млрд. сўм маблағ йўналтириш ҳисобига қад ростлаган янги бинода юртимиз тинчлиги ва Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш учун отланган фарғоналик ёшлар учун барча шароитлар мавжуд.

Ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларда биринчи таассурот ушбу бинода шаклланишини қайд этган вилоят ҳокими, мазкур бино фарғоналик ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди. Замонавий ахборот технологияларига мосланган ушбу бинода ходимлар ҳам сифатли иш фаолиятини олиб боришларига тилак билдирилди.

Ушбу бино сўнгги бир йил давомида вилоятимизда ДХШ асосида барпо этилган тўртинчи мудофаа ишлари бўлими биноси бўлди. Бунгача Бувайда, Тошлоқ ҳамда Бешариқ туманлари мудофаа ишлари бўлимлари бинолари қуриб фойдаланишга топширилганди.