+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-03-2024, 12:51
349

Сӯхда масжид биноси "Тожмаҳал" шаклида қурилади

Ӯзбекистонда масжидлар бой тарихий-маданий мерослар орасида алоҳида ўрин тутади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан сўнг бутун шаҳар ва туманлардаги масжидларда илк бор азон овози эшитилди. Масжидларда намозхонлар учун барча қулайликлар яратилди. Янги масжидлар қурилиб, аҳоли ихтиёрига топширилмоқда.

Яқиндагина Сӯх туманида “Хўжа Абул Қосим” жоме масжидининг янги ва замонавий биноси фойдаланишга топширилган бӯлса, бугун Ҳушёр қишлоғида “Тожмаҳал” жоме масжиди янги биносини қуриш учун старт берилди. Нуронийлар ва сектор раҳбарлари иштирокида янги бинонинг тамал тоши қӯйилди.  


Ушбу масжиднинг янги биноси Тожмаҳал шаклида қурилади. Чунки Ҳиндистон ҳудудида бобурийлар томонидан қурилган Тожмаҳал Сӯх тумани, хусусан, Ҳушёр қишлоғи билан чамбарчас боғлиқ. Тарихдан маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур бу қишлоқда бир йил яшаб, Кобул томон, сўнгра Ҳиндистон ҳудудига юриш қилган. Сӯх халқи, айниқса, Ҳушёр қишлоғи баҳодурлари Бобурга ҳамроҳ бўлиб, Ҳинд мулкини запт этишда ӯлкан жасорат кўрсатган. Тожмаҳал қурилишида Сӯх туманидан ҳам усталар қатнашган. Чунки Бобуршоҳ билан Сӯх тумани ва унинг Ҳушёр қишлоғидан кӯп баҳодурлар оиласи билан Ҳиндустонга кӯчиб кетган.