+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-03-2024, 19:27
215

Сӯх туманида 2023 йилда 73,3 км ички йӯлда тамирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилган

Сӯх тумани ҳудудида ички йўлларни таъмирлаш, асфальт қопламаси ётқизишга тайёрлаш бўйича айни кунда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Турли лойиҳа ва дастурлар орқали ушбу йўналишда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Маълумот учун: Сўх туманида 2023 йилда ички йулларни яхшилаш мақсадида 73,3 километр таъмирлаш ва қуриш ишлари амалга оширилди. Мазкур ишларга 34 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди.

Айни кунда Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларни асфальтлаш мақсадида дастлабки ишлар амалга оширилаётир. Ички йўлларни асфальтлашга тайёрлаш ва унинг асосини тайёрлаш мақсадида маҳаллада айни дамда шағал қопламаси ётқизиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.


Мазкур маҳаллада асфальтлаштириш ишлари Жаҳон Банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси асосида амалга оширилади. Ушбу мақсадга, яъни йўлларни реконструкция қилиш ишларига 2 миллиард 797 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Маълумот учун: 2024 йилда ички йулларни яхшилаш мақсадида 56 километр  таъмирлаш ва қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, мазкур ишларга 28 миллиард сўм маблағ сарфланиши режага киритилган.