+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-03-2024, 21:02
239

Kishvar.uz -да чоп этилган мақолага расмийлар муносабат билдирди

Сӯх тумани Ҳазрати Али маҳалласидан сайтимиз номига келган "Мурожаат қилсанг бир кӯриниб, яна кӯринмай қоладиган "сувчилар" қани?" - номли мурожаатга Фарғона Сувтаъминот АЖ Сӯх тумани бӯлими муносабат билдирди.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 август кунги ПҚ-4798 сон қарори 1 илова 32 бандига асосан  Ҳазрат Али МФЙда яшовчи аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида тасдиқланган биринчи босқичнинг лойиҳа сметалари асосида 4,16 км ичимлик сув тармоғи тортиш режалаштирган бўлиб,  2022 2023 йиллар давомида пудратчи “Янги Авлод Қурилиш Инвест” МЧЖ томонидан Ҳазрат Али МФЙда қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб жами бўлиб бугунги кунгача 6,16 км ичмлик сув тармоғи тортилди, ичимлик сув қудуғи қазилди ва сиғими 25м3 булган сув минораси урнатилиб 80-хонадонлар ичимлик суви билан таъминланди. 
           Молиялаштириш ишлари амалга оширилиши билан, 2024 йил давомида ушбу маҳаллада тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатлари асосида 6,8км ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари давом этирилиб барча хонадонлар ичимлик суви билан таъминланади." -дейилади муносабатда.