+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
01-04-2024, 17:33
77

Чекка қишлоқдаги тез тиббий ёрдам шохобчасига Volkswagen берилди

Сӯх тумани тез тиббиё ёрдам станциясининг Мулгон маҳалласида жойлашган шохобчасига Volkswagen номли замонавий машина топширилди.

- Авваллари шохобчамизда битта Дамас бор эди. Мазкур машина билан тӯртинчи сектор ҳудудидаги Сӯх, Мулгон, Чумоқча, Зангат, Чашма, Гулистон, Демирсад маҳаллаларига хизмат қилардик. Энди бу замонавий машина сабаб, хизмат кӯрсатиш сифати янада яхшиланади-деди ушбу шохобчада ҳайдовчи сифатида ишлаб келаётган Анваржон Қосимов. 

- Бу эътибордан биз жуда ҳам мамнунмиз. Давлатимиз раҳбарига раҳмат. Бизга берилган бу замонавий машина барча қӯлайликларга эга. Машинанинг ӯзида шифохонага етгунга қадар беморга тиббий хизмат кӯрсатиш имконияти мавжуд. Вилоятдаги марказимиз раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдирамиз - деди мазкур шохобчада тиббий ходим сифатида фаолият олиб бораётган Ӯткир Рафеев.