+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
02-04-2024, 17:12
76

Сӯхдаги чекка бир қишлоқнинг ички йӯлларини рекорструксия қилиш учун 3 млрд.сӯм йӯналтирилди

Соҳибкор маҳалласида ички йўлларни реконструкция қилиш учун салкам 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган

Туманимизда маҳаллалар ободлиги ва аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилаётир. Турли лойиҳа ва дастурлар орқали қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар бугун туманимизнинг аксарият маҳаллаларида амалга оширилмоқда.

Ўтган 2023 йили 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуднинг ички йўлларини таъмирлашга қаратилган ишлар Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида амалга оширилди. Маҳалла раиси Ҳабибжон Олимовнинг сўзларига кўра, маҳаллада асфальтлаштирилмаган ёки бетонлаштирилмаган ички йўллар қолмади.

Айни кунда мазкур маҳаллада Жаҳон Банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастури асосида ички йўлларни асфальтлаш ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа асосида кўчалар четидаги ариқларга лотоклар ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳани амалга оширишга доир ишлар мазкур маҳаллада бошлаб юборилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллиард 697 миллион сўм маблағ йўналтирилган.