+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-04-2024, 15:48
234

Сӯх туманида нечта лойиҳа “Ташаббусли бюджет”-да ғолиб деб топилди?

“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиблари openbudget.uz порталида эълон қилинди

Сўх туманида 2024 йил 1-мавсумда 9 та ташаббус ғолиб деб топилди. Уларни амалга ошириш учун 12 012 700 000 сўм маблағ йўналтирилади.
  
Туманимиздан ғолиб деб топилган ташаббуслар руйихати:

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини Тошқура массивида жойлашган катта ариғини 5 километр қисмига бетон ариқ (лоток) ўрнатиш таклифи. 

Тасдиқланган маблағ  1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 617 та.

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ленбур 1, 2, 3, “Мевазор” ва “Лочин” кўчалари 3 километр қисмини асфальтлаштириш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 484 та.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини “Гулхан” кўчасидаги маҳалла ичидан ўтган асосий ерларга сув етказадиган ариқ, 300 тадан ортиқ хонадон томарқаси ва 50 гектардан ортиқ ширкат хўжалиги ерларини суғорадиган арикларнинг 2 700 метр қисмини бетонлаштириш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 423 та.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини Умбара фишлоги ички кўчалардаги суғориш ариқларни 10 километр исмини локтоклаш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 000 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 367 та. 

2-сонли мактабга замонавий спорт майдонча қуриш (спорт зали ва спорт майдончаси мавжуд эмас), учинчи ўқув бинони жорий таъмирлаш, иситиш тизимини созлаш, мактаб ҳовлисини асфальтлаштириш ва ҳожатхонани СанПИ қоидаларига жавоб бермаётганлиги сабаб капитал таъмирлаш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 316 та.

Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 25-сонли мактабиа мини сунъий стадион қуриш ва мактаб атрофини темир панжара билан ўраш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 2 265 та.

Сариканда махалласидаги 4-сонли мактаб стадионига сунъий мини-футбол майдончаси, ёзги волейбол майдончаси, болалар учун кийим алмаштириш хоналари қуриш ва қуёш панел ўрнатиш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 1 000 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 1 503 та. 

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудига усти ёпиқ сунъий қопламали мини-футбол майдони қуриш лойиҳаси. Тасдиқланган маблағ 700 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 1 205 та. 

Сўх тумани Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Ифтихор” ва “Тумарис” кўчаларини 4000 метр асфальтлаштириш. Тасдиқланган маблағ 1 360 000 000 сўм. Жами тўпланган овозлар сони 1 130 та.

Қуйидаги манзил орқали ғолиб деб топилган ташаббуслар билан батафсил танишинг: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32.