+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-04-2024, 09:09
67

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни

Бугунги кун саломатлиги ҳақида доимо қайғурадиган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга интилувчи ҳар бир инсон учун муҳим санадир.

 Бундан роппа роса 76 йил аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади.

 Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиб, унинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.

Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига саломатлик улуғ неъмат эканлигини англатиш. Шу боис бу кун глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади. Ўтган йиллар давомида унинг мавзуси руҳий, юқумли касалликларга қарши кураш, фаол турмуш тарзи ва узоқ умр кўришни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг одамлар саломатлигига таъсири муаммоси, оналар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш бўлганди.

Бу йилги Бутунжаҳон саломатлик кунининг мавзуси эса “Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим” деб белгиланган. Унинг ғояси ҳар бир инсоннинг қаерда бўлишидан қатъи назар, сифатли тиббий хизмат, таълим ва ахборот олиш, шунингдек тоза ичимлик суви, тоза ҳаво, меъёрида овқатланиш, сифатли уй-жой, муносиб меҳнат шароитлари ва экологик муҳитга бўлган ҳуқуқларга эгалигини илгари суришдан иборат.