+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
08-04-2024, 17:05
79

Сӯх туманида қандли диабетдан азият чекаётганлар сони қанча?

Маълумотларга кӯра, айни пайтда Сӯх туманида қандли диабетдан азият чекаётган беморлар сони минг нафардан ортиқ. Аҳоли бундай оғир касалликлардан холи бўлиши учун, биринчи навбатда, оилада соғлом турмуш тарзини ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш керак. Туманда айни шу мавзуга бағишлаб ӯтказилган семинарда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникаларида фаъолият олиб бораётган ҳамширалар қатнашди. Семинарда қатнашган Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази Фарғона филиали мутахассилари томонидан бемор соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилмаса, бу жиддий асоратларга олиб келиши ҳамда касалликдан фориғ бўлишнинг 85 фоизи одамнинг ўзига боғлиқ эканлиги яна бир таъкидланди- деди Нигора Иброҳимова - Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий маркази Фарғона филиали директори

ТОМ: Қандли диабет - бу организмдаги шакар алмашинувининг бузилиши натижасида ривожланадиган касаллик. Ҳар йили бу касалликга гирифтор бӯлаётганлар сони 8-10% га ошади. Ортиқча вазн, ҳаракатсизлик, қўрқув диабетнинг асосий омиллари ҳисобланади. Семинарда касалликни олдини олиш, ушбу касалликга чалинган беморлар билан биринчи бӯғимда қандай ишлар олиб бориш бӯйича керакли тавсиялар берилди. Бундан ташқари ушбу касалликдан азият чекаётган беморлар тиббий кӯрикдан ӯтказилди. Вилоят марказидан келган мутахассислар чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган беморлар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.Аҳамиятли жиҳати шундаги, жисмоний фаоллик билан шуғулланиш; барқарор вазнни сақлаш; спиртли ичимликлар ва чекишдан воз кечиш инсонни бу касалликдан ҳимоя қилади. Чунки касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул – деди хонадонларга бориб, аҳоли билан учрашган соҳа мутахассилари.