+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-04-2024, 12:35
77

Сӯхда ҳайит намозида 7 мингдан ортиқ фуқаролар қатнашди

Бугун юртимиздаги барча жомеъ масжидларда ҳайит намози ӯқилди. Бугунги тинч ва осоишта ҳаётнинг қадрига етган сӯхликлар ҳам ҳайит намозида фаъол қатнашиб, дуолар мустажоб бӯладиган ғанимат лаҳзаларда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тӯкинлигини сӯраб дуолар қилишди.


Рамазон хайр-саховат, меҳр-муруват ойидир. Муқаддас китобларда Рамазон ойида қилинган яхшилик ва эзгу амаллар, жумаладан хайр-саховат ишларига ҳам бошқа ойлардагидан кӯра кӯпроқ ажр берилиши қайта-қайта таъкидланади. Шул сабаб, Ой давомида Сӯх туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам давлат томонидан эҳтиёжманд, бемор, кексалар ва боқувчисини йӯқотган шахслар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Маълумотларга кӯра, бугун тумандаги 11 жомеъ масжидида жами бӯлиб, 7200 нафардан ортиқ аҳоли ҳайит намозини адо этди. – дея хабар берди Воҳидхон Камолов, Сух тумани бош хатиби

 

Дарҳақиқат, юртимизда мўмин-мусулмонларимиз учун барча диний ибодатларни файзли ва мазмунли ўтказиб, ушбу муборак ойнинг шафоат ва фазилатларидан тўла баҳраманд бўлишлари учун барча шароит яратилган. Энг муҳими бу йилги рамазон ойи мамлакатимизда ҳар галгидан ҳам файзли ва тароватли ӯтди. Олис Сӯхнинг барча маҳаллаларида муборак айём кенг нишонланди. Хусусан, Ҳушёр маҳалласида ҳайит кунлари катта тантанага айланиб кетади. Бугун ҳам ушбу ҳудуддаги сайлгоҳга барча ёшу қари чиқиб, рамазон ҳайитини ҳақиқий байрам сифатида нишонладилар.