+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
11-04-2024, 12:37
75

Фарғонада сўнгги уч ойда “Тез ёрдам”га қанча ёлғон чақириқ келиб тушган?

Шу йилнинг январь-март ойлари давомида Сирдарё вилоятида атиги бир нафар шахсининг тез ёрдамга ёлғон чақириғи рўйхатга олинган. Аммо Фарғонада-чи?

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровнинг таъкидлашича, 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида “103” хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди.

Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-март ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилоятида кузатилиб, бу рақам 137 тани ташкил этди.

Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — атиги 1 та!