+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
13-04-2024, 06:52
105

Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус» терактида гумонланувчилар қийноққа солинганини қоралади

Вазир «бу йўл билан олинган иқрорлар қиймати барчага яхши маълум» эканини таъкидлаган.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган терактни тергов қилаётган Россия ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига, айниқса айбсизлик презумпцияси ва қийноқларга тақиқ ҳақидаги қисмига риоя этиши кераклигини айтди. «Азия-Плюс» нашри хабарига кўра, у бу ҳақда 12 апрел куни Минскда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида тўхталиб ўтган. 

«Очиқ ахборот майдонида террорчилик акти содир этишда гумонланаётганларга тан жароҳати етказиш тарзидаги қийноқлар қўлланган ҳолда ҳибсга олингани акс этган тасвирларни намойиш этишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу йўл билан олинган иқрорлар қиймати барчага яхши маълум», — деган вазир.