+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
15-04-2024, 07:01
73

Айний - тожик ва ӯзбек адабиётининг буюк намояндаси

15 апрел ўзининг серқирра ижоди, бой адабий ва илмий фаолияти билан Соктари қишлоғи номини дунёга таратган, ўзбек ва тожик халқининг ардоқли фарзанди «Дохунда»,»Қуллар», «Одина»,»Бухоро жаллодлари», «Эски мактаб» каби асарлари билан нафақат ўзбек ва тожик, балки жаҳон адабиети хазинасини бойитган адиб Садриддин Айний туғилган кун.

С. Айний кўплаб давлат мукофотлари ва орденлари соҳибидир. Адибнинг «Эсдаликлар» асари Давлат мукофотига сазавор бўлган. Филология фанлари доктори илмий унвонига эга бўлиш билан бирга 1943 йилда Ўзбекистон ФАси фахрий аьзоси этиб сайланган. Шунингдек Тожикистон Республикаси ФАсининг академиги ва Биринчи Президенти бўлган. С.Айний бир-бирига қондош икки халқнинг севимли фарзанди. Шу сабабли буюк устозга эҳтиром ҳар икки халқда юксакдир.

Тожикистон Давлат Университетида таҳсил олаётган пайтимизда тожик халқининг зуллисонайн шоирига бўлган юксак эҳтиромига гувоҳ бўлганман. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов фармони билан ўзбек адабиёти ривожига кўшган хизматлари сабабли «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

1997 йилда С. Айнийга Тожикистон республикасининг олий мукофоти Тожикистон Қахрамони унвони берилган. 1987 йилда улуғ адибнинг 100 йиллиги ЮНЕСКО томонидан кенг нишонланди.

Бугун, 15-апрель куни атоқли адиб Садриддин Айний таваллуд топган кун. Ушбу кун нафақат Тожикистонда, балки Ӯзбекистонда ҳам кенг нишонланади.