+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-04-2024, 06:38
144

Сӯх тумани МФЙ идораларида икки ойдан свет йӯқлигига муносабат билдирилди

"Ассалому алайкум ҳурматли фуқаролар ва Kishvar.uz интернет нашри кузатувчилари! Ҳақиқатдан ҳам барча маҳаллаларга Президентимиз қарорлари билан тӯлиқ маҳалла еттилиги ташкил қилинган. Бугунги кунда Сӯх туманида маҳаллада олтилик иш олиб бормоқда. Шу муносабат билан барча МФЙ ходимларига ПЛАНШЕТЛАР билан таьминланган қолаверса, маҳалла ходимлари ишларини ӯз маҳалласида хонадонбай кириб планшети орқали ишларини бажариб ва аҳоли муаммоларни ҳал қилиб келмоқдалар.
     Ҳақиқатдан ҳам барча маҳалла биносида вақтинчалик электр тармоқлардан узулиши бӯлган, асосий сабаби вақтинчалик харажатлар сметасида маблағ етарли режалаштирмаганлиги сабабли ҳамда лимитдан ортиқча харажат қилинган.
       2024 йил учун йиллик харажатлар сметасига етарли маблағ ажратилиши назарда тутилган бӯлиб, ушбу маблағлар ажратилса, ӯз муддатида ӯтказиб берилади ва барча маҳаллалар электр-энергияси муаммоси ечилади ва ҳар бир махаллага лимитлар алоҳида ажратилиб, маҳалла еттилиги зиммасига юклатилади".-дея муносабат билдирди Ӯзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сӯх тумани бӯлими бошлиғи Қосимжон Ҳайдаров.