+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-04-2024, 09:30
80

Ленбурлик ёшлар "Ёш чегарачилар" кӯрик-танловининг Республика босқичига йӯлланма олди

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобқаларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлаш, жисмонан соғлом ва маънан етук ёш авлодни камол топтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларини шакллантиришдан иборат. 

Мусобақа якунига кўра туманимизнинг Ленбур маҳалласида жойлашган 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Сарҳад” жамоаси 1-ўринни, Ўзбекистон туманини 21-мактабининг “Соҳибқирон” жамоаси 2-ўринни, Олтиариқ тумани 12-мактабнинг “Диномит” жамоаси 3- ўринни эгалладилар.  

Мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган туманимизнинг “Сарҳад” жамоасига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.